Page 75 - Сахалину с любовью : литературный сборник
P. 75
Шахар янги куркам бинолар ва совет даврида курилган
бинолар билан тула ва ора-чорада японча тусда
курилган бинолар куриниб колади. Узи кичик шахар
булишига карамай, жуда хам енгил машиналари куп.
Тассавуримда ахолининг хар бирида узини енгил
машинаси бордек. Шу сабабли йулларда енгил
машиналар тупланиб колиши табий холга айланган.
Автосаройлари хакида гапирмасам хам булади, худдики
Япон ва Европа автокуригига тушиб колганга ухшайсиз.
Россияда ишлаб чикарилган енгил машиналарни
умумман учратмайсиз десам адашмайман, лекин бу
ердагилар бундан афсус чекишмайдилар. Шахар катта
булмаса хам, бу ерда жуда куп ресторан, бар ва
кафелари бор. Айникса япон ресторанлари манга росса
ёкди. Таомлари жуда ажойиб ва ширин. Катта супер
маркетлари куп ва уларда баликларни ва денгиз
махсулотларини хилма-хилини учратасиз. Бунакасини
бошка ерда учратмайсиз. Ярим тунда хам бу ерда хаёт
тухтамайди. Ахоли катта шахарлар каби, тунги
ресторанларда дам олиб, хордик чикаришади.
Ман бу ерга келганимга 7 йил булди, келганимдан
умуман афсус чекмайман. Бу ерда ман узими сохам
буйича ишлаб узими англаб топдим, кейинчалик янада
баланд чукиларга кутарилиш ниятидаман. Хаётимда
канака узгариш булишага карамай, бу орол хакида
булган тассавурим мани хотира дафтаримда, алохида
уринни эгаллайди деб уйлайман.
Сахалину – с любовью 73